Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
Yangiliklar
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев, вилоят ФВБ бошлиғининг ўринбосари С.Атабаев, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари, мавсумни беталафот ўтказиш, муҳандислик коммуникация тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, иссиқлик таъминоти ҳамда сув ресурсларини етказиб бериш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ўтган йили дуч келинган баъзи муаммолар бўйича ҳозирдан назоратни кучайтириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида аҳолига, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа тоифадаги истеъмолчиларга зарур миқдорда энергетика ресурсларини етказиб бериш бўйича мунтазам равишда “маҳаллабай” тизимида ўрганишлар олиб бориш, амалга оширилган ишлар бўйича аҳолини ижтимоий тармоқлар орқали хабардор қилиб бориш лозимлиги қайд этилди.

Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди
Йиғилишда Жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди раиси А.Қаҳҳаров, туман судининг судьяси X.Умаров ва туман суди ходимлари иштирок этди. Шунингдек кун