Нишон туманида яшил_макон умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят божхона ходимлари кўчат экди
Yangiliklar
Республикада экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида яшил_макон умуммиллий акцияси амалга оширилиши муҳим қадам бўлди. Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, куни кеча вилоят божхона бошқармасининг “Қарши-Керки” чегара божхона пости ҳудудига туташ ва ёндош бўш ерларга кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Хусусан, пост ҳудудига туташ бўш ерларга вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган жами 340 туп арча, заранг, япон сафораси, каби манзарали дарахт кўчатлари ҳамда беҳи, бодом сингари мевали дарахт кўчатлари экилди.