Бош прокурор ўринбосари Нишон туманида ўрганишлар олиб борди
Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Салом Самадов Нишон туманида бўлиб, қурилишга оид давлат дастурлари, буджет харажатларини оптималлаштириш борасида берилган топшириқлар ижросини ўрганди.Нишон тумани ҳокимининг ўринбосари З.Арамов ва соҳа ташкилотлари вакиллари иштирокида давлатимиз раҳбарининг ПҚ-404-сонли Қарори ижроси бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишлар амалга оширилиб, фойдаланишга топшириш арафасида турган объектлар кўздан кечирилди.