Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда

Yangiliklar

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлиб, Президентимизнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғаси ва 18 миллион сўмлик бир марталик пул мукофотини тантанали топширди.


Байрам муносабати билан уруш фахрийининг хонадонида ташкил этилган тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Зайнобиддин Иминов, нуронийлар, туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ҳарбийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди (https://t.me/qvh_axboroti/11802).


99 ёшни қаршилаётган Рўзи бобо уруш хотиралари, очарчилик даврлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор-такрор таъкидлади. Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилди.
Nishon tumani hokimi xonadonida quyosh panellari oʻrnatilmoqda Nishon tumani hokimi xonadonida quyosh
Nishon tumani hokimi xonadonida quyosh panellari oʻrnatilib, muqobil energiyadan foydalanishni yoʻlga qoʻymoqda.

INTERAKTIV XIZMATLAR