Нишон туманида 220 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Yangiliklar
Нишон тумани Умр бунёдкори маҳалласида жойлашган 17-сонли мактаб ўқувчилари бугунги кунга қадар мослашган биноларда таълим тарбия олиб келаётган эди.Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Нишон туманида 220 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди.2024 йил инвестиция дастури асосида 2 млрд 413 млн сўм маблағ ҳисобига 220 ўринли мактаб биноси қурилди ва ўқув жиҳозлари билан таъминланиб, ўқувчилар таълим олишлари учун шарт шароитлар яратилди.Умр бунёдкори маҳалла аҳолиси, нуронийларининг узоқ вақтлар мобайнидаки орзулари бугун ушалди.Эндиликда ўқувчи ёшлар барча қулайликларга эга бўлган, қиш вақтида эса иссиқ хоналарда таълим олишади.
Маълумот ўрнида: Нишон туманида ҳозирги кунда жами 72 та таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан 47 таси умумтаълим мактаблари, 24 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1 та Баркамол авлод болалар мактаби фаолият юритиб келмоқда.