Нишон туманида кўп қаватли уй жой қурилишига старт берилди.
Yangiliklar
Нишон туманида кўп қаватли уй жой қурилишига старт берилди.Бугун Вилоят ҳокими Муротжон Азимов, ва вилоят прокурори Бектош Сайиповлар Нишон туманида бўлиб, туман марказий кўчасини замонавий кўринишдаги кўп қаватли уйлар қуриш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.Нишон тумани Қарши — Талимаржон йўлида жойлашган замонавий кўринишдаги кўп қаватли уйлар қуришга киришдик. Бу ерда жами 10 та 5 қаватли 320 хонадонли турар жойлар қурилади, 1 минг 500 га яқин оила яшайди, - деди Муротжон Азимов.Маълумот ўрнида: Умумий майдони 4,1 гектар бўлган янги массивда 320 та хонадонлар, 150 ўринга эга бўлган 1 та мактаб, 1 та 120 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси, 20 та савдо дўконлари қурилади. Шундан сўнг янги кўп қаватли уй қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлди. Унда нуронийлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.Хайрли ишлар аввалида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Юртимиз тинчлигини, халқимиз осойишталигини сўраб дуо қилишди.Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлди