Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Нишон туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбири  ўтказилди

Нишон туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди

Yangiliklar
Нишон туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбири  ўтказилди.
••••••••••••Қашқадарё вилоятида 1 июлдан - 30 июлга қадар “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги – Cyber month Қашқадарё” комплекс тарғибот тадбири бошланди.
Шу муносабат билан, Нишон тумани хокимлиги йиғилишлар залида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар масъуллари ва нуронийлар иштирокида ўқув семинар ўтказилди.Семинар аввалида вилоят Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик маркази масъул ходими, Республика марказий банки мутахассиси туман ИИБ бошлиғи ҳамда  масъул ходими мазкур ойликнинг мақсади, вазифалари, олдинда режалаштирилган ҳаракатлар хусусида тадбир қатнашчиларига атрофлича маълумот бериб ўтдилар.Унга кўра, Қашқадарё вилоятида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламдаги таҳдидларга нисбатан билим ва малакасини ошириш мақсадида ИИВ киберхавфсизлик маркази вилоятдаги манфаатдор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида тарғибот тадбирларини ўтказиши, инновацион тарғибот усулларидан фойдаланиши режалаштирилган. Буни амалга ошириш орқали ишчи-хизматчилар, шунингдек, ёшлар ва аҳолини режалар доирасига қамраб олиш мақсад қилинган.Бундан ташқари, жойларда мобил тарғиботлар билан бирга, “Энг фаол маҳалла”, “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман!”, “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!”, “Энг яхши миллий контент” каби йўналишларда танловлар, IT соҳасида онлайн олимпиадалар ўтказилиши, кибер таҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ўқув курслари ва ҳудудларда сектор раҳбарларининг фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилганлиги айтиб ўтилди.Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар жамоатчиликни қизиқтираётган мавзуларда масъулларга савол билан юзландилар ва ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

INTERAKTIV XIZMATLAR