Оталиққа олинган ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди
Yangiliklar
Нишон тумани Мажбурий ижро бюроси ва ИЖҚК департаментининг туман бўлими ташаббуси билан ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар ва мактаб ўқувчилари учун туман 08579- сон ҳарбий қисмида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди. Ўғил-қизларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Ёшларга ҳарбийларнинг фаолияти, йўналишлари, махсус воситалар, моддий-техник базаси тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Иштирокчилар ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.
Тадбир давомида ёшларга бириктирилган махсус воситалар ва жанговар қуроллар намойиш қилиниб, уларнинг хусусиятлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлди