Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам табриги
Yangiliklar
Қадрли қишлоқ хўжалиги ходимлари ва соҳа фахрийлари!
Тўкин ҳаёт ва фаровон турмушимиз бунёдкорлари бўлган миришкор деҳқонларимиз, сувчи ва механизаторларимиз, чорвадор ва пиллакорларимиз, агрономларимизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этувчи барча фидойи касб эгаларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.
Бугунги об-ҳаво инжиқ келаётган мураккаб шароитда ҳам билим ва тажрибаларингиз билан илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлинмоқда.
Бундан кейин ҳам Давлатимиз раҳбарининг юксак ишончларини оқлаб, янги марраларни қўлга киритишингизга, элимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашингизга ишонаман.
Барчангизни яна бир бор “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” ва “Ҳосил байрами” билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сиз азизларга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака, фаолиятингизда янги зафарлар тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
Ботир Тоғаев,
Нишон тумани ҳокими