Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг Нишон туманидаги ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг Нишон туманидаги ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

Yangiliklar
Ассалому алайкум!

Қадрли устозлар, азиз ўқитувчи ва мураббийлар!

Аввало, Сиз, азизларни умумхалқ байрами - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мурғак қалбларга илм-маърифат улашадиган, ҳар бир болани ўзининг фарзандидек кўриб, ардоқлаб, таълим-тарбия берадиган Сиз, азиз ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати том маънода фидойилик намунасидир.

Президентимизнинг соҳага қаратаётган юксак этиборлари ҳам Сизларга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрликларнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган Сиз –меҳридарё устозларни, соҳа фахрийларини  байрам билан табриклашдан ҳамиша фахр ҳиссини туямиз.

Фурсатдан фойдаланиб Сизларга яна бир карра мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлди

INTERAKTIV XIZMATLAR