Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Nishon tumani hokimi Botir Normaxmadovich Tog'ayevning 8-mart Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan bayram tabrigi

Nishon tumani hokimi Botir Normaxmadovich Tog'ayevning 8-mart Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan bayram tabrigi

Yangiliklar
Ассалому алайкум, азиз аёллар, 
мўътабар онахонлар, 
мунис опа-сингиллар ва лобар қизлар!
Аввало, барчангизни кўкламнинг қутлуғ айёми, эзгулик ва гўзаллик байрами 8 - март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!
Бу бетакрор байрамнинг айнан баҳорнинг ташрифи билан ҳамоҳанг тарзда нишонланишида ҳам ўзига хос мазмун-моҳият, ҳикмат ва фалсафа мужассам. 
Негаки, кўклам ташрифи билан борлиқнинг уйғониши, гулу-чечакларга бурканиши, кўнгилларга ажиб бир хуш кайфият бахш этишини, таъбир жоиз бўлса, хонадонимизни гўё қуёш янглиғ ёритиб турган мафтункор аёлларимизга қиёслаш мумкин. 
Шу маънода, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига эгизак ва уйғундир. Ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиган, албатта бу аёлларимиздир. 
Юрагида чексиз ватанпарварлик туйғуси жўш урган меҳнаткаш соҳибаларнинг қўллари мўъжизалар яратишга қодир.
Жамиятнинг энг мураккаб муаммоларидан тортиб, оилавий ташвишлар, рўзғор икир-чикирларини аёл заковати оқилалик билан ҳал эта олади. 
Айниқса, Тўмарису Бибихонимлар авлоди саналмиш ўзбек аёлининг нафосати, латофати, метин иродаси, сабр-бардоши, фидойилиги қаршисида ҳар қанча таъзим бажо айласак, шунча кам.
Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, "Сиз, ҳурматли аёлларимиз, ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонамиз. 
Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз".
Қадрли байрам иштирокчилари,
донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган меъзон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. 
Бу аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидоийлик, она жасорати мужассамлиги натижасидир.
Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин.
Азиз опа-сингиллар!
Халқимизда азалдан “Отаси яхши-биттаси яхши, онаси-яхши ҳаммаси яхши” деган нақл бор.
Жами-ки файзлилик, яхшилик аёлдан бошланади. Дарҳақиқат, аёлга нима керак? Аёлга бахт, меҳр ва муҳаббат керак. 
Ҳар бир аёл ўз оиласи, қўрғони, кўнгли тинч, юрти ва фарзанди омон, бошида турган бошпаноҳи-турмуш ўртоғи соғ бўлса, ҳамиша ўзида яшашга, турмушда катта ўзгаришлар ясашга куч топа олади.
Боболаримиз эътироф этганларидек, ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, бизни ҳамиша одамийлик, мардлик, олийжаноблик сари чорлайдиган, сабр-тоқат, садоқат соҳибаси бўлмиш аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.
Бунга кўҳна тарихда Тўмарис, Нодирабегим, Увайсий, Зулфиядек буюк аждодларимизнинг миллатимиз шаъни, ор-номусини сақлаш йўлидаги жасоратларига гувоҳдир. 
Улуғ момоларимизга хос бўлган ноёб фазилатлар замонамиз аёллари сиймосида ҳам давом этаётганидан беҳад фахрланамиз.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
ҳақиқатдан ҳам, кейинги вақтларда мамлакатимизда хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, мустаҳкам оилани шакллантириш масаласига қаратилаётган катта эътибор ва беқиёс ғамхўрлик жаҳон ҳамжамиятининг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда.
Натижада, ўзбек аёлининг сиёсий-ҳуқуқий савияси юксалиб, ижтимоий фаоллиги тобора ортиб бормоқда. 
Хотин-қизларимиз бугун нафақат фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларида, балки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида масъул вазифаларда ҳам самарали фаолият кўрсатишмоқда.
Мамлакатимизда билимли, оқила, ҳар томонлама тенгдошларига ўрнак кўрсатаётган зукко қизларимиз сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. 
Уларнинг фан-таълим, адабиёт, санъат, маданият соҳаларида эришаётган муваффақиятлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 
Хотин-қизларимизни спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳам нафақат Ўзбекистонни, балки дунёни лол қолдирмоқда десам асло муболаға бўлмайди.
Жумладан, 2020 йилдан бошлаб, Ҳурматли Президентимизнинг топшириқларига асосан мамлакатимизда таъминланган, боқувчисидан айрилган ишсиз хотин-қизларнинг рўйхатлари асосида ҳари йили "Аёллар дафтари" шакллантирилмоқда.
Хусусан, 2023 йилда Халқ депуталари Нишон туман Кенгашининг қарорига билан 4 170 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. 2 355 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Шулардан 167 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 1 271 нафари мавсумий ишга жалб этилди, 802 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 115 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. 
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 513 нафарига кредит ажратилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 397 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
26 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1608 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилди. Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 102 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди, 7 нафари уй-жой билан таъминланди.

Қадрли опа-сингиллар,
баҳорнинг илк байрами муносабати билан Сиз дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларимизга шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибрат намунасидирсиз. 
Сизнинг фидоийлигингиз, заҳматкаш ва меҳри дарёлигингиз таҳсинга сазовордир.
Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонаётган опа-сингилларимизнинг номларини ғурур ва мамнуният билан тилга оламиз.
Жаҳон спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган, қизимиз Сайдалиева Гулрухсора Аброр қизи каратэ спорти бўйича жаҳон чемпиони;
Норбекова Нафиса Рустам қизи каратэ спорти бўйича Осиё чемпиони;
Умарова Умида Акмал қизи бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони ва халқаро турнири ғолиби;
Жониева Жасмина Шорасул қизи стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпиони;
Юсупова Каромат Юсуф қизи таэквандо бўйича Ўзбекистон чемпиони;
Ғоффорова Фотима Хусановна пара енгил атлетика йўналишида Ўзбекистон чемпиони;
Муқаддас Қўзибоева пара стол тенниси йўналишида Ўзбекистон чемпиони;
ишбилармон аёлимиз Раъно Эшқувватова;
шунингдек, Хуснора Самадова, Хурсанд Менглиева, Дилбар Яхшиева, Хилола Икромова каби устоз-мураббийларимизни;
Муяссар Халилова, Хафиза Язданова, Гулноз Шопулатова каби фидойи, жонкуяр шифокорларимиз номларини фахр билан тилга оламиз.
Ҳурматли опа-сингиллар!
Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, шу юртнинг оғир-енгилини умр бўйи елкасида кўтариб келган, хонадонларимизнинг файзи ва кўрки бўлган азиз ва мўътабар онахонларни рози қилиш, дуосини олиш – дунёдаги энг улуғ мақсадимиздир.
Хонадонларимиз чироғи, фарзандларимизнинг меҳрибони, юракларимиз қўри, кўзларимизнинг нури ва ғуруримиз бўлган Сиз аёлларга ҳар қанча таъзим айласак кам! 
Сизнинг олтин қўлларингиз ҳам бешикни, ҳам дунёни тебратади.
Азиз ва муҳтарам онахонлар, меҳрибон опа-сингиллар, лобар қизлар!
Барчангизни 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чинюракдан самимий муборакбод этаман. 
Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
Барчангизга мустаҳкам саломатлик, тинч ва осуда ҳаёт, оилавий фаровонлик ва хотиржамлик, хонадонларингизга тўкин-сочинлик, файзу барака тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Яратганнинг ўзи сизни паноҳида асрасин, Ҳамиша соғ-омон бўлинг азизлар. 
Яна бир бор баҳор айёмингиз муборак бўлсин!
Tuman hokimi boshchiligida fuqarolarning muammolari tinglandi Tuman hokimi boshchiligida
Tuman hokimligida masʼul rahbarlar ishtirokida sayyor qabul tashkil etildi
Xotira - muqaddas, qadr - abadiy! Xotira - muqaddas, qadr - abadiy!
Nishon tumanidagi 11-son umumta'lim maktabida "9-may Xotira va qadrlash kuni" munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo'lib o'tdi
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлди

INTERAKTIV XIZMATLAR