Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ учинчи сессияси бўлиб ўтди (https://t.me/Nishonhokimligi/32190)

Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ учинчи сессияси бўлиб ўтди (https://t.me/Nishonhokimligi/32190)

Yangiliklar / DEPUTATLAR FAOLIYATI
Сессия Халқ депутатлари Нишон тумани кенгаши раиси Ботир Тоғаев томонидан олиб борилди.Кун тартибидаги масалалар юзасидан, қуйидаги — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нишон тумани Халқ қабулхонаси мудири Мамашоев Умид Сафаровичнинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш ҳақидаги ахбороти” тўғрисида;
Нишон тумани маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида;Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли қарорининг 9.2, 9.3, 9.4, 10.5-бандлари ижроси юзасидан Нишон туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-июлдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-120-сонли Фармонининг туманда ижроси юзасидан Нишон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори А.Джўраевнинг ҳисоботи; ва бошқа масалалар тингланди.Кун тартибидаги масалалар ва сессияга киритилган лойиҳалар тасдиқлаб олинди.Шунингдек сессияга Қашқадарё вилоятидан сайланган сенатор Шухрат Асланов (https://t.me/Nishonhokimligi/32191) иштирок этиб, маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришда депутатлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боришини ҳамда эзгу ташаббуслар кўрсатишини таъкидлади.Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди
Йиғилишда Жиноят ишлари бўйича Нишон туман суди раиси А.Қаҳҳаров, туман судининг судьяси X.Умаров ва туман суди ходимлари иштирок этди. Шунингдек кун

INTERAKTIV XIZMATLAR