Халқ билан мулоқот муаммоларнинг самарали ечими.
Yangiliklar
Халқ билан мулоқот муаммоларнинг самарали ечими.Нишон тумани ҳокими Б.Тоғаев ва халқ қабулхонаси мудири У.Мамашоевлар фуқаролар учун навбатдаги қабулини ўтказди.Қабулда фуқароларнинг ижтимоий масала, дори-дармон, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларга субсидия асосида асбоб ускуна олишда амалий ёрдам, моддий ёрдам, уй-жой таъмири, масалаларида мурожаатлари ўрганилиб, тегишлилиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати