МАНСАБ СОХТАКОРЛИГИ НИМА? ВА УНИНГ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАЗО БЕЛГИЛАНГАН.
Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексиҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва бу қарор билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 1995 йилнинг 1 апрелидан амалга киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 209-моддасида, “Мансаб сохтакорлиги” учун жавобгарлик белгиланган.
Мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2004 йил
21 майдаги 4-сон “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 8-банди 2-хат бошида, Агар мансаб сохтакорлиги мансабдорлик жиноятининг субъекти бўлмаган бошқа шахслар билан иштирокчиликда содир этилган бўлса, бундай иштирокчиларнинг ҳаракатлари, башарти улар талон-торож жинояти иштирокчиси бўлмаса, ЖК 228-моддаси билан эмас, балки мазкур Кодекснинг 28, 209-моддалари билан квалификация қилинмоғи кераклиги кўрсатилган.
Ҳар бир фуқаро қонунга итоат қилиши, унга бўйсиниши ва ҳурмат қилиши лозим.
Зеро, Қонун устувор жазо муқаррар.
Алишер Қаҳҳоров,
Жиноят ишлари бўйича Нишон тумании суди раиси

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлди