Ҳар бир мурожаат эътиборда
Yangiliklar
Нишон туман ҳокими Б.Тоғаев ва туман халқ қабулхонаси мудири У.Мамашоевлар фуқароларининг мурожаатини тинглади.Нишон тумани халқ қабулхонаси биносида ташкил этилган қабулда 50 га яқин фуқаролар иштирок этишди. Қабул давомида фуқаролар томонидан маҳалла тақдирига дахлдор ва ижтимоий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар билдирилди.Туман ҳокими фуқароларнинг асосий масалаларини шахсан ўзи назоратига олишини ва жойига чиққан ҳолда ўрганишини таъкидладилар.Шунингдек, ҳуқуқий маслаҳатлар ва мурожаатларнинг ижроси бўйича мутасадди раҳбарларига топшириқлар бердилар.