Нишон туманида Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланди
Yangiliklar
Бугун 3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги “Жайрон” тантаналар мажмуасида тадбир бўлиб ўтди.Унда иштирок этган Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев ногиронлиги бўлган шахслар доимо давлат ва жамият ғамхўрлигида эканлигини таъкидлади.Тадбир жараёнида туман прокуратурасининг таклиф ва ташаббуси билан 6 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаси олиш учун ваучерлар, 10 нафарига бепул даволаниш учун йўлланмалар, 20 нафарига бепул дори-дармонлар топширилди.Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбига кўтаринки кайфият улашди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Нишон туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзи бобо Соатов хонадонида бўлди