Нишонлик ёш ижодкор ўзининг илк китоб тақдимотини ўтказди
Yangiliklar
Нишон тумани Қирққулоч маҳалласида жойлашган 26-умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Гулсанам Шодиева ўзининг “Турон элин фарзандиман мен” номли илк китоб тақдимотини ўтказди.Ёш шоиранинг Ватан, Она, Юртинг дуоси Оила, Мактаб, Дўст каби 700 га яқин шеърлари бўлиб, улардан 62 таси бугун китобда чоп этилди.Шунингдек ижодкор Гулсанам Шодиеванинг шеърлари Ватанпарвар, Вазият газеталарида доимий чоп этилмоқда.Нишон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати