Нишон тумани прокурори Санжар Джалилов хориждаги ёшлар учун навбатдаги онлайн мулоқотини ўтказди
Yangiliklar
Нишон тумани прокурори Санжар Джалилов раҳбарлигида тумандаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида хориждаги ёшлар учун навбатдаги онлайн мулоқот ташкил этилди.Мулоқот давомида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинган давлат дастури ижроси ҳамда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш" бўйича очиқ мулоқотда хориждаги ёшларнинг қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.Шунингдек уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан масъуллар бириктирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.