Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Yangiliklar
Ассалому алайкум! 

Қадрли туманимиз аҳли!  

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, бутун туманимиз аҳлини, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган каттаю-кичик ҳамюртларимизни миллий давлатчилигимиз асоси, ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг мустаҳкам кафолати бўлган Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан чин қалбимдан, самимий табриклайман. 

Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган ушбу қутлуғ сана ҳар бир инсон, ҳар бир оила ҳаётида ўз ўрнига эга.

Қадрли тумандошлар! 

Буларни таъкидлашдан мақсад шуки, туманимизда халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти, турмуш даражасини ошириш йўлида чиндан ҳам катта ҳаракатлар қилинаяпти. 

Энг муҳими, биз бу борадаги ишларни изчил давом эттириб, ҳақиқатдан ҳам халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга сидқидилдан хизмат қилишини амалда таъминлаймиз.

Юртбошимиз бошчилигида батамом янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан дадил бораяпмиз. Ҳар куни ҳаётимизнинг қайси бир жабҳасида бўлмасин, мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бераяпти.  

Миллатимиз манфаатларига хизмат қилувчи, халқчил ва энг асосийси, элимизнинг орзу-мақсадларини ўзида ифода этган Конституциямиз бахтли, фаровон, тинч ва осуда ҳаётимиз кафолатидир. Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги хайрли ва эзгу ишларингизда ҳамиша муваффақиятлар ёр бўлсин!

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин!

Ботир Тоғаев, 
Нишон тумани ҳокими

INTERAKTIV XIZMATLAR