Янги йил байрами арафасида Нишон туман ички ишлар бўлими биноси тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, ходимлар ихтиёрига топширилди
Yangiliklar
Бинони реконструкция қилиш ҳамда таъмирлашда асосий эътибор ходимлар учун қулай хизмат шароитларини яратишга қаратилди.
Ички ишлар органларида амалга оширилаётган бу каби янгиланиш ва ислоҳотлар юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларининг моддий-техник базаси замон талабларига мос ҳолда мустаҳкамланаётгани, бу ўз навбатида юртимиз тинчлиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб етаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.