Хотин-қизлар соҳасида қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Yangiliklar
Хотин-қизлар соҳасида қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Нишон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг соҳада қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, ташкилотларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ва фаол жамоатчилар иштирок этишди.
Дастлаб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида оила ва хотин-қизлар тизимидаги 2025 йил учун белгиланган 11 та устувор йўналишлар бўйича ишлаб чиқилган режалар тақдимоти таништирилди.
Сўнгра Нишон тумани ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар булими бошлиғи Ш.Хўжақулованинг мурожаатномаси ўқиб эшиттирилиб, аёллар етакчисининг 2024 йилда амалга оширган фаолияти, эришилган ютуқлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси муҳокама қилинди.