Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Нишон туманида бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Нишон туманида бўлди

Yangiliklar
Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.Дастлаб, ишчи гуруҳ “Талимаржон” ИЭС АЖда ҳамда шу ҳудуддаги Қарши магистрал каналида бўлиб, станциянинг электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари, унинг қувватини ошириш учун амалиётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар, энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавсумга шайлик доирасида буғ-газ қурилмаларининг  яроқлилик аҳволи билан танишди.
“Талимаржон” ИЭС Ўзбекистонда қурилган йирик иссиқлик электр станцияларидан бири бўлиб,  2025-йил якунига қадар станцияда умумий қуввати 1 065 МВт бўлган, Ўзбекистоннинг 24%  фоиз қисмини (ҳозирда 12%) электр энергияси билан таъминлайдиган, иккита буғ-газ қурилмалари бунёд этилмоқда. 
Шунингдек, лойиҳа амалга оширилиши натижасида, юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 600 миллион кубметр табиий газ тежалишига эришилади. 
Aтмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1 500 тоннага камаяди ҳамда 112 та янги иш ўрни яратилади.
Ишчи гуруҳ Хитойлик инвесторлар томонидан "CHINA GEZHOUBA GROUP INVESTMEN"  CO LTD компанияси туманнинг Гулистон маҳалласи ҳудудида барпо этилган, 500 МВТ қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди.

INTERAKTIV XIZMATLAR