Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda........ Сайт временно работает в тестовом режиме........ The site is temporarily in test mode.

Ishonch telefoni:

+998975 512-16-15


Нишонда туманида вилоят прокурорига бириктирилган оғир тоифадаги оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва асбоб-ускуналар топширилди

Нишонда туманида вилоят прокурорига бириктирилган оғир тоифадаги оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва асбоб-ускуналар топширилди

Yangiliklar
Давлатимиз раҳбарининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора - тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.Қарор ижроси юзасидан Нишон туманида ҳам режа асосида раҳбар ходимларга энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилган. Бугун Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев ва туман прокурори Санжар Джалиловлар томонидан вилоят прокурорига бириктирилган оғир тоифадаги оилалар ҳолидан хабар олинди.Шунингдек оғир тоифадаги оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари, ноутбук ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.Камбағалликдан фаровонлик сари дастури асосида топширилган ҳадялардан хонадон эгалари давлатимиз раҳбарига ўзларининг миннатдорчилигини билдирдилар.Мавзуга доир: Вилоят прокурори туманимизда оғир тоифадаги оилаларни камбағалликдан чиқариш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш мақсадида мазкур хонадонларда бўлган эди.

INTERAKTIV XIZMATLAR